Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар сони 2025 йил 1 август ҳолатига 1 055 770 нафарни ташкил этмоқда.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг:
- 174 287 нафари – 18 ёшгача бўлган болаларни;
- 96 699 нафари – I гуруҳ,
- 711 842 нафари – II гуруҳ,
- 72 942 нафари – III гуруҳ ногиронлигини ташкил қилади.
Ногиронлиги бўлганларнинг 477 515 нафари аёллар, 578 255 нафари эркаклар ҳисобланади.
Ногиронлиги бўлганларнинг ёши бўйича энг юқори кўрсаткич:
- 30 ёшдан пенсия ёшигача бўлганларда (506 411 нафар);
- пенсия ёшида бўлганларда (281 839 нафар) оралиғида кузатилган.
Дастлабки 7 ой натижаларига кпъра, тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан 64 106 нафар шахсларга бирламчи, 150 277 нафар шахсларга қайта ногиронлик белгиланган.
Бунда бирламчи ногиронлик асосан қон айланиш аъзолари касалликлари, суяк-мушак касалликлари тизими касалликлари, туғма нуқсонлар, эндокрин касалликлари, асаб тизими касалликлари бўйича белгиланган.
Xabar.uz
- Қўшилди: 13.08.2025
- Кўришлар: 150
- Чоп этиш