18 август куни 14-чақириқ Умумхитой қўмитаси Халқ сиёсий маслаҳатлашув кенгашининг доимий аъзоси, Миллий ва диний ишлар бўйича комиссия бошлиғининг ўринбосари, Хитой инсон ҳуқуқларини ўрганиш бўйича жамиятининг ижрочи вице-президенти Цзян Цзяньго бошчилигидаги делегация аъзолари мамлакатимизга ташриф буюрди. Меҳмонларни “Тошкент” халқаро аэропортида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари Мирзатилла Тиллабоев кутиб олди.
Хитой Халқ Республикаси делегациясининг ташрифи Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбарияти билан учрашувдан бошланди. Ташриф дастурида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида учрашувлар ўтказиш белгиланган.
ХХР делегацияси ташрифининг иккинчи куни пойтахтимизда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг ўзбек тилида илк бор нашр этилган "Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва кафолатлаш тўғрисида" номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтади. Бундан ташқари, ушбу китоб мазмун-моҳиятига бағишланган илмий-амалий семинар ўтказиш режалаштирилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 18.08.2025
- Кўришлар: 244
- Чоп этиш