Бугун Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Икром Муслимов Инсон ҳуқуқларини ўрганиш бўйича Хитой жамияти Доимий қўмитаси раисининг ўринбосари Цзян Цзянгуо бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Мулоқот давомида хитойлик меҳмонлар мамлакатимизда кейинги йилларда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини ошириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан таништирилди.
Учрашув чоғида эътироф этилганидек, бугунги кунда Ўзбекистон-Хитой ўртасида ҳамкорлик муносабатлари кенг кўлам касб этиб, стратегик шериклик алоқалари юксак даражага кўтарилмоқда. Мамлакатларимиз ўртасида дўстлик ришталарини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш жуда муҳим масала бўлиб, улар сирасида одил судлов, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилиш борасида ҳамкорликнинг такомиллаштирилиши алоҳида ўрин эгаллаши қайд этилди.
Самимий ва дўстона руҳда ўтган мулоқот доирасида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали
- Қўшилди: 19.08.2025
- Кўришлар: 110
- Чоп этиш