Жорий йилда Хельсинки Якуний акти имзоланганлигининг 50 йиллиги нишонланмоқда. Шу муносабат билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Миллий озчиликлар масалалари бўйича Олий комиссарига табрик хати йўллаган эди.
Ушбу табрик мактубига жавобан ЕХҲТ Миллий озчиликлар масалалари бўйича Олий комиссари Кристоф Кампдан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов номига миннатдорлик хати келди.
К.Кампнинг мактубида А.Саидовга табрик учун миннатдорлик билдирилган ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ўзаро кўп йиллик ҳамкорлик учун ташаккур изҳор этилган. Хатда таъкидланганидек, “Бу ҳамкорлик Ўзбекистонда Хельсинки Якуний актида белгиланган кенг қамровли хавфсизлик принципларини ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшиб келмоқда”.
ЕХҲТ Миллий озчиликлар масалалари бўйича Олий комиссари, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан самарали шерикликни юксак қадрлашини эътироф этган. Келгусида ўзаро манфаатли масалаларда конструктив ва амалий ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилган.
Маълумот учун: ЕХҲКнинг Хельсинки Якуний акти 1975 йилда қабул қилинган. Унда халқаро ҳуқуқнинг чегаралар бузилмаслиги, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш каби асосий шартлари қайд этилган.
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ушбу принциплар белгилаб қўйилган ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари устунлиги тан олинган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 03.09.2025
- Кўришлар: 314
- Чоп этиш