Миллий марказда Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши раиси билан учрашув

2 октябрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов Россия Федерацияси Президенти маслаҳатчиси, Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш раиси Валерий Фадеев билан учрашди.

Учрашув В.Фадеев бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва қўшма илмий ташаббусларни илгари суриш соҳасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолатини муҳокама қилдилар. Бу соҳадаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш истиқболларига тааллуқли амалий таклифлар кўриб чиқилди.

Учрашувда Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Алексей Ерхов иштирок этди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech