24 октябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташкил этилганининг 80-йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида Инсон ҳуқуқлари уйида “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетининг “Экология ва ҳуқуқ” факультети юриспруденция йўналиши 1-курс талабалари учун “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди.
Жонли мулоқот давомида мутахассислар томонидан ёшларга Миллий марказнинг вазифалари, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича қабул қилинган миллий дастур ва стратегиялар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг устуворлиги, уларнинг давлат томонидан кафолатланиши ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий институтларнинг аҳамияти ҳақида тушунчалар берилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 28.10.2025
- Кўришлар: 197
- Чоп этиш
Ўзбекча
English
Русский