28 октябрь куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида БМТ тизимини ислоҳ қилиш, унинг институтлари самарадорлигини ошириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда замонавий глобал муаммоларга янги ечимлар топиш масалалари муҳокамасига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ташкил қилинди.
Конференцияда халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар, илмий тадқиқотчилар, талабалар ҳамда хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари профессорлари иштирок этдилар.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари профессор М.Тиллабаев ўз нутқида халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқларининг ривожланиши, мамлакатимизнинг БМТ билан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлиги ва бу борада сўнгги йилларда эришилаётган ютуқларга тўхталиб, рақамли даврда юзага келаётган янги муаммолар ҳамда уларни ечимлари бўйича ўз таклиф ва тавсияларини баён қилди.
Тадбир иштирокчилари таъкидлаганидек, БМТнинг юбилей йилида ушбу конференциянинг ташкил этилиши халқаро ҳамжамиятнинг кўп томонлама тизим ислоҳоти масалаларидаги бирдамлигини ошириш, давлатлар, экспертлар ва халқаро институтлар ўртасида самарали мулоқотни ривожлантиришга хизмат қилади. Бу жараён жаҳон миқёсидаги глобал муаммоларни бартараф этиш, барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш ва Ўзбекистоннинг халқаро имижи ҳамда дипломатик нуфузини янада юксалтиришга ҳисса қўшади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 29.10.2025
- Кўришлар: 256
- Чоп этиш
 Ўзбекча
 Ўзбекча English
 English Русский
 Русский 
                                 
                                 
                               
                                                   
                               
                                                  