ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси Инсон ҳуқуқлари уйига техник ускуналар ва китоблар топширди

10 декабрь куни Халқаро инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбир доирасида Инсон ҳуқуқлари уйига техник ускуналар ва китоблар топширилди. Ушбу жиҳозларни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси элчи Антти Карттунен тақдим этди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори академик Акмал Саидов элчи Антти Карттунен жанобларига Инсон ҳуқуқлари уйини техник ва ахборот жиҳатдан жиҳозлашга қўшган ҳиссаси учун чуқур миннатдорлик изҳор этди. ЕХҲТ билан самарали ҳамкорлик юртимизда демократик ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги институционал инфратузилмани янада ривожлантиришга муносиб улуш қўшиб келаётгани эътироф этилди.

Мазкур тадбир халқаро ҳамжамият учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган яна бир қатор тарихий саналар — Хельсинки якунловчи ҳужжати қабул қилинган кун ҳамда ЕХҲТ ташкил этилганининг 50 йиллиги билан уйғун тарзда ўтказилди. Ушбу муҳим саналарни нишонлаш орқали инсон ҳуқуқларининг универсаллиги, халқаро ҳуқуқий тамойилларнинг узвийлиги ва халқлар ўртасидаги ишонч ҳамкорлик орқали мустаҳкамланиши яна бир бор эсланди.

Мулоқот якунида Ўзбекистон халқаро шериклар билан биргаликда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, барқарор тараққиётни таъминлаш ва демократик институтларни мустаҳкамлаш йўлида изчил ишлашга содиқлиги алоҳида таъкидланди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech