Миллий марказ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши

10 декабрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг 4-йиғилиши бўлди. Йиғилишда Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажаришга қаратилган иккита муҳим Миллий ҳаракатлар режасининг амалга оширилиши устидан олиб борилган мониторинг натижалари муҳокама қилинди.

Тадбирда Миллий марказ ходимлари, Жамоатчилик кенгаши аъзолари, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Муҳокамалар асосан БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини амалга ошириш бўйича 2023-2025 йилларга мўлжалланган Миллий ҳаракатлар режасининг бажарилишига бағишланди.

Йиғилишда, шунингдек, БМТ Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича қўмитасининг Миллий марказ якуний тавсияларини амалга ошириш юзасидан 2022–2026 йилларга мўлжалланган Миллий ҳаракатлар режаси ижроси кўриб чиқилди.

Ушбу муҳокамалар Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларга содиқлигини ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлади.

Йиғилиш якунида Жамоатчилик кенгаши фаолиятига қўшган салмоқли ҳиссаси, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтириш йўлидаги астойдил саъй-ҳаракатлари учун фуқаролик жамиятининг энг фаол вакилларига ташаккурномалар топширилди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech