Ходимларига нисбатан эътирозлар кўп бўлган идоралар раҳбарлари ҳафтанинг бир кунини ходимларини ўқитиш, муомала маданиятини ўргатишга бағишлайди
Вилоят ички ишлар бошлиғининг кадр ва жамоат хавфсизлиги бўйича ўринбосарлари ҳафтанинг бир кунини ёш терговчилар, профилактика инспектори, йўл ва пост-патруль ходимларини ўқитиш, муомала маданиятини ўргатишга бағишлайди.
Ходимларига нисбатан эътирозлар кўп бўлган Мажбурий ижро бюроси, солиқ, электр, сув ва газ, тиббиёт ва таълим идораларининг раҳбарлари ҳам ўз ишини худди шу йўсинда ташкил қилиши зарурлиги қайд этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан 13 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида шу ҳақда с ўз борди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котибининг расмий канали
Ўзбекча
English
Русский