Миллий марказ жамоаси умумхалқ хайрия ҳашарида қатнашди
Ҳашар – элга ярашар. Бу эзгу халқчил ташаббус нафақат юртимизни ободонлаштириш ва атроф-муҳитни соғломлаштириш, балки ҳар бир юртдошимизнинг қалбида табиатга меҳр, ватанпарварлик ва фуқаролик масъулиятини уйғотиш вазифасини ҳам бажариб келмоқда.
13 март куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази жамоаси умумхалқ хайрия ҳашарида қатнашди.
Ушбу тадбир Ўзбекистон Президентининг «2026 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори доирасида, байрам арафасида бутун мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари доирасида ташкил этилди.

Ҳашар асносида Миллий марказ жойлашган ҳудуддаги кўча ва майдонлар тозаланиб, атроф-муҳитни ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, дарахт ва буталарни парвариш қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Мен ҳам кўчат экаман» акцияси ўтказилди. Миллий марказ биносининг ҳовлисида мўъжаз гулзорлар барпо этилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
Ўзбекча
English
Русский