Инсон ҳуқуқларига алоқадор қарорларни қабул қилишда сунъий интеллект хулосаларига таянилмайди

Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидалари Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ушбу ҳужжат билан сунъий интеллект технология ва тизимларидан фойдаланишда қуйидаги этика тамойиллари белгиланмоқда:

  • қонунийлик;

  • шахс, жамият ва давлат манфаатлари ҳамда атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг устуворлиги;

  • тушунарлилик;

  • масъулият, жавобгарлик ва назорат;

  • адолатлилик ва камситишга йўл қўймаслик;

  • очиқлик ва шаффофлик;

  • маълумотлар ҳимояси;

  • ишончлилик ва хавфсизлик.

Қуйидаги қарорларни қабул қилишда фақат сунъий интеллектдан фойдаланиб яратилган сунъий интеллект технологиялари асосида ишлайдиган ахборот тизимлари хулосаларига таянмаслик талаби белгиланмоқда:

  • инсон ҳуқуқ ва эркинликларига алоқадор юридик аҳамиятга эга қарорлар;

  • соғлиқни сақлаш (касалликларни ташхислаш, даволаш усулларини белгилаш ва бошқалар) ва бошқа соҳалардаги қарорлар.

  • Сунъий интеллект технология ва тизимларини ишлаб чиқувчи ва жорий этувчи фойдаланувчиларга:

  • улардан қандай мақсадда фойдаланиш мумкинлиги ёки тақиқланиши, 

  • сунъий интеллектга асосланган ечимлар ёки қарорлар доим тўғри бўлмаслиги; 

  • уларнинг натижаларидан тавсиявий ёки маълумот учун фойдаланиш мумкинлиги ҳақида маълумот бериши лозим.

Шу билан бирга, қоидаларда сунъий интеллект иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech