ИЛМИЙ НАШРНИНГ ЯНГИ СОНИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

ОАВ БИЗ ҲАҚИМИЗДА

Бугунги кунда жамиятда инсон қадри ва халқ манфаатларини мустаҳкамлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий билимини ошириш устувор мезонга айланган. «Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари» журнали инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонуний кафолатлаш борасидаги миллий амалиёт ҳамда хориж тажрибаларини ёритишни мақсад қилган.

Яқинда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий мар­казида журналнинг янги сони тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Сенат аъзолари, «Ижтимоий фикр» рес публика жамоатчи­лик фикрини ўрганиш маркази вакиллари, тадқиқотчилар, Ин­сон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекис­тон Республикаси Миллий мар­кази, Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ инс титути, Тошкент давлат юридик уни­верситети ходимлари иштирок этишди.

– Бугунги кунда журнал на­фақат мамлакатимиз, балки хо­риждаги илмий тадқиқотчи­лар орасида ҳам ўз ўқувчила­рига эга. Нашрнинг 2026 йилги илк сонида юртимиз зиёлила­рининг долзарб мавзулардаги мақолалари билан бир қаторда Боку давлат университети тадқиқотчисининг мақола­сини ҳам нашр этганмиз. Уму­ман олганда, журналнинг ушбу сони 2026 йил – Маҳаллани ри­вожлантириш ва жамиятни юк­салтириш йилига бағишланди, – деди бош муҳаррир ўрин­босари Азизбек Рамазонов. – Шунга кўра, унинг саҳифалари­дан мамлакатимизда маҳалла тизимини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар самара­дорлигини ошириш, Болалар омбудсмани фаолиятини тако­миллаштириш, рақамли дунёда ҳуқуқий муносабатларни тар­тибга солиш, жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалти­риш каби долзарб мавзулардаги мақолалар ўрин олган.

Журналнинг янги сони тақ­димоти нафақат илмий­ амалий аҳамияти, балки жамиятда ҳуқуқий онгни юксалтиришга қаратилган долзарб масала­ларни қамраб олгани билан ҳам аҳамиятли бўлди.

Тадбир давомида билдирил­ган фикр­мулоҳазалар ва илгари сурилган таклифлар мамлакати­мизда инсон ҳуқуқларини таъ­минлаш, адолат ва қонуний­лик тамойилларини янада мус­таҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз.

 

Диёра РАВШАНОВА

«ISHONCH»

«Ishonch» газетасининг 2026 йил 2 апрель кунги 39 (5259)-сони

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech