Хоразм вилояти Хива шаҳрида яна бир муҳим ўқув тадбири бўлиб ўтмоқда

Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган ўқув тадбири бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тренинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ҳамда Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ҳамкорлигида ташкил этилган.

Тадбир “Истанбул протоколи” асосида қийноқлар ва бошқа шафқатсиз муносабатларни суд-тиббий жиҳатдан ҳужжатлаштириш тартибига бағишланган бўлиб, унда суд-тиббий экспертлар ва жазони ижро этиш тизими тиббиёт ходимлари иштирок этмоқда.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech