ХХР делегацияси “Хитой — Марказий Осиё — 2026” форумида иштирок этиш учун Тошкентга келди

12 май куни Тошкент шаҳрига Хитойнинг Инсон ҳуқуқларини ривожлантириш жамғармаси вице-президенти ва Бош котиби Ли Хункуй бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Ушбу ташрифдан мақсад пойтахтимизда ўтказиладиган “Хитой — Марказий Осиё — 2026” инсон ҳуқуқларини ривожлантириш форумида иштирок этишдир. Форум 2026 йил 14 майга режалаштирилган.

Бўлажак форум инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш ҳамда ХХР ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш учун платформа бўлиб хизмат қилади.

Хорижий делегация аъзоларини Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакиллари кутиб олди.

  

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech