ЛОНДОН, 29 октябрь. /"Дунё" АА/. Юртимиз элчихонасида Буюк Британиядаги Ўзбекистон талабалари иттифоқи (UZSU) масъуллари билан учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Тадбирда Буюк Британияда таълим олаётган Ўзбекистон фуқаролари ва "Эл-юрт умиди" фонди степендиатлари иштирок этди.
Мулоқот чоғида ёш ватандошларимизнинг ижодий, интеллектуал ва профессионал салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда уларнинг Ўзбекистон билан алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди ва UZSU фаолияти таҳлил қилинди.
Таъкидланишича, UZSU ўттган вақт давомида "Марказий Осиё ёшлари альянси биринчи саммитини Лондондаги "King's College" университетида ташкил қилди. Германия ва Италияда ўз филиаллари фаолиятини йўлга қўйди.
Бўлиб ўтган учрашув якунида, ватандош талабалар бирлашмаси билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Буюк Британияда Ўзбекистон манфаатларини бирга илгари суриш таклифи қўллаб-қувватланди.
- Қўшилди: 29.10.2025
- Кўришлар: 228
- Чоп этиш
 Ўзбекча
 Ўзбекча English
 English Русский
 Русский 
                                