Нигерияда бола ўғирлиги авж олдими?
Нигерия ҳукумати мамлакат марказидаги штатлардан бирида жойлашган католик интернат мактабидан ўғирлаб кетилган 130 нафар ўқувчи ва ходим муваффақиятли озод этилганини маълум қилди.
“BBC” нашри ёзишича, жорий йилнинг 21 ноябрь куни Папири ҳудудидаги Авлиё Мария католик мактабидан 250 дан ортиқ бола ва ходим ўғирлаб кетилган эди. Аввалроқ, тахминан 100 нафар бола озод қилинган, эндиликда эса асирликда бирорта ўқувчи қолмаган. Президент матбуот котиби Баё Онануга жами 230 нафар ёшлар озодликда эканини тасдиқлади.
Ушбу жиноят Шимолий ва Марказий Нигерияда мактаблар ҳамда диний масканларга қаратилган ҳужумлар кўпайиб бораётган бир пайтда юз берди. Таҳлилчиларга кўра, бундай ўғирлашлар асосан товон пули талаб қилувчи жиноий гуруҳлар томонидан амалга оширилмоқда. Расмий ҳукумат мактаблар хавфсизлигини кучайтириш ва болалар учун таълим муҳитини ҳимоялаш чораларини давом эттиришини билдирган.
Мусулмон Зиё, ЎзА
Ўзбекча
English
Русский