Янги тартибга кўра, иш ўринлари ва меҳнат шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштирган иш берувчиларга ҳар бир мослаштирилган иш жойи учун БҲМнинг 40 бараваригача субсидия ажратилади.
Шунингдек, бандлик бўлими йўлланмаси билан ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш харажатларини қоплаш учун 6 ой давомида ҳар ой БҲМнинг 4 баравари миқдорида маблағ берилади.
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатлами вакилларини белгиланган меъёрдан ортиқ ишга қабул қилган иш берувчилар эса 12 ой давомида ҳар бир ходим учун ҳар ой БҲМнинг 2 баравари миқдорида субсидия олади.
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга эса мазкур ходим 3 ойдан ортиқ ишлаганидан кейин бир марталик БҲМнинг 3 баравари миқдорида тўлов ажратилади.
Ҳужжатга мувофиқ, 2026 йил 1 июлдан 2028 йил 1 январга қадар ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига халқаро ва миллий сертификатлар олиш учун қилинган харажатларнинг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 20 бараваригача қоплаб берилади.
Бундан ташқари, малака баҳолаш марказларини ташкил этган тадбиркорларга баҳолаш воситалари учун сарфланган маблағнинг 30 фоизи, БҲМнинг 200 бараваригача бўлган қисми субсидия қилинади.
Ногиронлиги бўлган шахсларга эса тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки кенгайтириш, жиҳоз ва хомашё хариди ҳамда интернет хизматларига уланиш учун 3 йилгача муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан БҲМнинг 75 бараваригача фоизсиз ссуда ажратилади.
Субсидия ва ссудалар учун my.gov.uz, “Ягона миллий меҳнат тизими” ҳамда “Online mahalla” платформалари орқали мурожаат қилиш мумкин.
“Yangi Oʻzbekiston” va “Pravda Vostoka” gazetalari tahririyati
Ўзбекча
English
Русский