Ўзбекистон жаҳон матбуоти саҳифаларида
Сўнгги йилларда халқаро оммавий ахборот воситалари Янги Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги фаоллиги, инвестициявий муҳит ва туризм соҳасидаги ижобий ўзгаришларга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Хусусан, “Euronews”нинг “Ўзбекистон 12 миллион сайёҳни қабул қилишни режалаштирмоқда” номли мақоласида 2025 йилда мамлакатимизга 11,7 миллион хорижий сайёҳ ташриф буюргани, жорий йилда эса бу кўрсаткични 12 миллионга етказиш мақсад қилингани қайд этилган.
Нашр шунингдек, ўлкамизда туризм соҳасида сунъий интеллект технологиялари, рақамли хизматлар ва визавий енгилликлар жорий этилаётганини алоҳида урғулаган. Қолаверса, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарлар халқаро туристик марказ сифатида нуфузини мустаҳкамлаётгани таъкидланган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА
Ўзбекча
English
Русский