Қозоғистонда болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш чекланиши мумкин

Қозоғистон ҳукумати болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш бўйича янги қонун лойиҳасини тайёрлади. Ташаббус вояга етмаганларни зарарли онлайн контентдан ҳимоя қилишга қаратилган.

Мамлакат бош вазири ўринбосари, маданият ва ахборот вазири Айда Балаеванинг маълум қилишича, таклиф этилаётган қоидаларга мувофиқ, 16 ёшга тўлмаган болаларга онлайн платформаларда рўйхатдан ўтиш тақиқланиши режалаштирилмоқда.

Таъкидланишича, мазкур қонун лойиҳаси ҳозирда экспертизадан ўтказилган ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Ушбу чекловларни самарали жорий этиш учун мамлакат Таълим вазирлиги ҳамда Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда фойдаланувчилар ёшини аниқлаш механизмлари ишлаб чиқилади. Қоидалар бузилган тақдирда жавобгарлик чораларини белгилаш ҳам кўзда тутилган.

Ф.Яхшибоева, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech