Мулоқот чоғида минтақамиз учун ғоят муҳим бўлган масалалар: чўлланиш ва ерлар деградациясига қарши курашиш, ҳаво сифати мониторинги, биологик хилма-хилликни асраш ҳамда ресурслардан оқилона фойдаланиш мавзуларини муҳокама қилинди.

“UNEP ва GEF раҳбариятига мамлакатимиздаги “яшил” ислоҳотларни қўллаб-қувватлаётгани ҳамда амалий экологик ечимларни илгари суришга қўшаётган ҳиссалари учун чуқур миннатдорлик билдириб, жамғарманинг Самарқанддаги тарихий Ассамблеяси муваффақиятли ўтгани муносабати билан табриклайман”, деди Саида Мирзиёева.

 “Yangi Oʻzbekiston” va “Pravda Vostoka” gazetalari tahririyati