Янги уйларга камера ва домофон ўрнатиш мажбурий бўлади

 

Президент Ш.Мирзиёевнинг “Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра 2026 йил 1 майдан бошлаб янги қурилаётган кўп квартирали уйлар лойиҳаларида ҳар бир кириш йўлак (подезд), лифт ва туташ ҳудудга видеокузатув камералари ҳамда кириш эшикларига домофон комплекслари ўрнатиш мажбурий этиб белгиланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг расмий канали

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech