УЛУҒВОР ВА ОЛИЖАНОБ МАҚСАДЛАР ФИДОЙИЛИК, МАСЪУЛИЯТ ВА ЭЛ РОЗИЛИГИ БИЛАН АМАЛГА ОШАДИ

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси мамлакатимизни яқин йилларда тараққий эттириш, Учинчи Ренессанс пойдеворини мустаҳкам барпо этишга замин яратадиган муҳим дастуриламалдир. Шу боис, ушбу ҳужжат нафақат мамлакатимизда, балки халқаро миқёсда ҳам катта қизиқиш ва диққат билан ўрганилди, ўрганилмоқда.

Фикримизга исбот сифатида бир-икки мисол келтириб ўтмоқчиман. Масалан, Парламентлараро Иттифоқ бош котиби Мартинг Чунгонг Ўзбекистон Президентининг миллий парламентлар ролини ошириш ва Ўзбекистонда Жаҳон мамлакатлари парламентлари аёл спикерлари саммитини ўтказиш борасидаги таклифига юқори баҳо берди. Бундан ташқари, ёшлар парламентлари ролини кучайтириш ва парламентда, маҳаллий кенгашларда хотин-қизлар ўрнини кўпайтириб боришдаги сиёсатини жаҳон миқёсида ўрнак олишга арзигулик муҳим ташаббус сифатида эътироф этди.

 

Женева дипломатик корпуси доираси президенти Робер Блумнинг фикри ҳам ниҳоятда аҳамиятли. Унинг айтишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг хусусий мулкни, тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, хусусий секторни ривожлантириш борасидаги ғоялари, ташаббуслари,

аввало, фуқароларимиз фаровонлигини ошириш, иқтисодиётни ривожлантиришга замин яратмоқда.

“Diva International” журнали бош муҳаррирининг айтишича, Ўзбекистон Президенти ҳақиқий демократ сифатида инсон қадрини юксалтиришни жамиятдаги устувор вазифага айлантирди. Инсон қадрини юксалтириш — инсон ҳуқуқини ҳимоялаш, манфаатларини таъминлаш дегани.

 Акмал САИДОВ,

Олий  Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech